Инсон ўзлигини англаш учун бутун умри давомида руҳиятини тарбиялашга муҳтож. Нафс балоси инсонни доимо тубанликка чорлаб келиб, эгасига фойда келтиришдан кўра зарар келтиришга мойилроқ. Қанча инсонлар нафснинг хоҳиши истаки билан тўғри йўлдан адашиб кетгани тарих давомида кетобларда қайд этилган. Нафсни тарбиялаш учун илму маърифат ва поклик зарур. Илму маърифатни ёшликдан ишончли устоз орқали ўрганиб, аста-секинлик билан инсон камолот сари илдам қадам ташлайди. Модомеки, нафс инсон ҳаёти учун манфаат ёки зарар келтиришга восита экан, нафснинг манфаат келтирувчи воситаларини ўрганиш лозим. Нафснинг манфаат келтирувчи воситаларни Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир қанча оятларида ишора қилиб ўтган….
