Қуръони каримни араб ҳарфлардан бошқа алифбода ёзиш мумкинми?

by Admin
110 👁️

Жалолиддин Суютий ўзларининг Қуръон илми борасида ёзган китобларида Аллома Заркашийдан нақл қиладилар: «У киши, жумладан, шундай деганлар: «Уни (Қуръонни араб ҳарфидан бошқа ҳарфда ёзишни) жоиз деб еҳтимол қилиниши ҳам мумкин, чунки уни арабча талаффузда ўқийдиган киши тўғри ўқиши мумкин. Аммо ҳақиқатга яқин гап жоиз емаслигидир, худди уни араб тилидан бошқа тилда ўқиш жоиз бўлмагани каби. Бунга, қалам икки тилнинг бири, деган нақл ҳам далолат қилади».
Демак, Қуръон араб тилидан бошқа тилга ўгирилганда Қуръон бўлмагани каби, араб ҳарфидан бошқа ҳарфда ёзилса ҳам, Қуръон ҳисобланмайди, яъни уни Мушаф дейилмайди.
Маълумки, Қуръони Карим Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг замоналарида фақат араб алифбосида ёзилган, ҳолбуки, саҳобалар ичларида форс, ҳабаш, румлик ва бошқа араб бўлмаган кишилар ҳам бор еди. Уларнинг бирорталари уни ўз ҳарфларида ёзишни ўйлаган ҳам емас ёки Пайғамбар (алайҳиссалом) уларга ўзлари ё қавмлари учун осон бўлсин, деб бошқа ҳарфни тавсия қилган ҳам емаслар. Балки у Зот: «Қуръонни нозил бўлгандек ўқинглар», деганлар. Шу боис барча саҳобалар маълум расмга кўра ёзганлар ва арабий нутқда талаффуз етганлар.
Аллоҳ таоло мусулмонларга Қуръон тиловатини осонлаштириш учун уни турли қироатларда, яъни ўқиш услубларида нозил қилди ва ҳар ким улардан ўзига осон бўлганида ўқишига рухсат берди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларни саҳобаларга ҳарфма-ҳарф таълим бердилар. Буни Ислом умматига йенгиллик учун ва Қуръоннинг мўъжизаси ўлароқ Аллоҳ таолонинг Ўзи жорий қилди. Аммо У Зот Ўз Каломини араб тилидан бошқа тилда ўқишга ёки араб ҳарфидан бошқа ҳарфда ёзишга рухсат бермади. Агар мумкин бўлганида, Пайғамбар (алайҳиссалом) уни, албатта, жорий қилган бўлардилар. Чунки у Зот доимо умматларига йенгиллик бўлиши учун ҳаракат қилардилар. Қуръонни турли қироатларда ўқилишига рухсат бўлишини ҳам Аллоҳ таолодан илтижо қилиб сўраган едилар.
Кейинчалик Абу Бакр Сиддиқ ва Усмон (розияллоҳу анҳумо) даврларида Қуръон жамланганида Ислом диёрлари кенгайиб, мусулмонлар сони кескин ошган, кўплаб араб бўлмаган халқлар Исломга кириб, Қуръон ўрганишга киришган едилар. Шунга қарамай, саҳобаи киромлар мушафларни фақатгина араб алифбоси асосида ёзганлар ва бунга бутун Ислом уммати ижмў қилган. Ҳолбуки, уларнинг ораларида бошқа ҳарфларда ёзишни биладиганлар, фақатгина ўша ёзувларни танийдиганлар, Қуръон ўқишни осон ўзлаштиришлари учун уни ўз алифболарида ёзишга муҳтож бўлганлар ҳам бор еди. Аммо улардан бирорта инсоннинг араб алифбосидан бошқа алифбода ёзиш ҳақида фикр билдиргани ҳам нақл қилинмаган. Чунки улар Қуръонни муҳофаза қилишда Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг тутган манҳажларини маҳкам ушлаганлар ва буни енг ишончли йўл еканини яхши билганлар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) еса бизларни уларга ергашишга амр қилиб: «Менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид халифаларнинг суннатларини маҳкам тутинг, уларни озиқ тишларингиз ила тишланг», деганлар.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримни фасиҳ араб тилида, махсус кайфият ва суратда нозил қилган. Қуръонни айнан нозил бўлгандагидек ўқиш вожиб еканига бир қанча оят ва ҳадислар далолат қилади. Уни ҳар ким ўзича ўқиши умуман мумкин емас. Бинобарин, уни ёзувда ифодалаш учун қўлланиладиган ҳарф унинг тўғри ўқилишини таъминлаши лозим. Акс ҳолда, уни ёзган ҳам, ўқиган ҳам гуноҳга қолади. Қуръон товушларини араб ҳарфларидан бошқа ҳарфлар билан тўлиқ ва тўғри ифодалашнинг имкони йўқлиги ойдек равшан. Агар шартли белгилар (трансикрипция, транслетерация) билан буни уддалашга ҳаракат қилинган тақдирда ҳам бу нарса араб нутқ товушларини, уларнинг махраж ва талффуз меъёрларини пухта ўзлаштиргандагина фойда бериши мумкин. Акс ҳолда, унинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Қолаверса, у ўқувчини чалғитиши, кўпроқ ўз тилига мойил талаффуз етишига сабаб бўлиши ванатижада Қуръони Каримнинг лафзларини нотўғри талаффуз етишга олиб келиши тажрибалардан маълум.
Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, трансикрипция арабча исмлар, истилоҳлар, ҳарф номлари каби қисқа матнлар учун ишлатилади, холос. Ҳеч қачон у билан бир бутун матн ёки китоб ифодаланмайди.

 Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi. Ommaviy axborot vositalari vakillari va veb-sayt foydalanuvchilari diqqatiga! Siz termizi.uz veb-saytidagi maʼlumotlardan bemalol foydalanishingiz mumkin. Bundan mamnun boʻlamiz. Faqat yagona shartimiz shuki, xabar yoki maqolani oʻz veb-sahifangizda yoritishda “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi rasmiy sayti xabar berishicha” deb, bunda “rasmiy sayti” degan soʻz ustiga saytimiz havolasini qoʻyib, termizi.uz sahifasiga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart. Unutmang, maʼlumot olinganda muallif va manzil koʻrsatmaslik mualliflik huquqining buzilishi kabi javobgarlikka sabab boʻladi.

Flag Counter

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика