Ахборот технологиялар ва мультимедиа болими замонавий ахборот-коммуникациялардан унумли фойдаланган ҳолда аждодларимизнинг маънавий меросини кенг оммага тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Бўлим ходимлари томонидан Имом Термизий, Термизийлар ва Мовароуннаҳрлик мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда бой маънавий меросига оид мақола, видео, аудио, инфографика материаллар Марказнинг termiziy.uz ва ижтимоий тармоқларида жойлаштириб борилади. Шу билан бирга бугунги кундаги турли ихтилофлар ва радикализмни олдини олиш мақсадида илмий ходимлар билан биргаликда раддия йўналишида видео, аудио, буклет ва тарқатма материаллар тайёрлаб борилмоқда.
Ҳозирги кунда бўлимда барча имконият ва шарт-шароитларга эга бўлган алоҳида медиа студия фаолият юритмоқда.
Бўлимнинг асосий вазифалари:
- Марказдаги компьютер техникаси, локал тармоқлар, серверлар ва бошқа техник воситаларнинг доимий ишлашини таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
- Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, уларни янгилаш ва илғор тажрибаларни ўрганиш асосида такомиллаштириш;
- Интернет ва ички тармоқ инфратузилмасини назорат қилиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда узлуксиз ишлашини йўлга қўйиш;
- Расмий веб-сайтни техник жиҳатдан янгилаб бориш;
- Илмий-тадқиқот фаолияти, марказ янгиликлари ва тадбирларини акс эттирувчи фото, видео, инфографика, аудио материаллар тайёрлаш;
- Компьютерлар ва дастурий таъминотлар бўйича эҳтиёжларни аниқлаб, улар билан таъминлаш, носозликларни бартараф этиш;
- Электрон маълумотлар базалари ва сақлаш тизимларининг хавфсизлигини таъминлаш;
- Ходимларни ахборот технологиялари бўйича ўқитиш, техник кўмак кўрсатиш;
- Мультимедиявий маҳсулотлар – видео, аудио контент тайёрлаш ва монтаж қилиш;

