АХБОРОТ-РEСУРС МАРКАЗИ ВА ҚЎЛЁЗМАЛАР БЎЛИМИ

by Admin

  Ахборот-ресурс маркази фондидан 2000 дан зиёд турли йўналишлардаги нашрлар жой олган. Мазкур адабиётлар мавзувий қамрови жиҳатидан жуда кенг бўлиб, энциклопедиялар, диний-маънавий асарлар, фалсафий-сиёсий ишлар ва ҳуқуқшуносликка оид манбалар, шунингдек, педагогика, этнография, тилшунослик ва адабиётшунослик соҳаларига тегишли нашрлар ҳамда турли тарихий тўпламларни ўз ичига олади. Бу китоблар нафақат сони билан, балки мазмун ва илмий қиммати билан ҳам аҳамиятлидир. Уларнинг барчаси талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчилар учун билимни бойитиш, маънавий камолотга эришиш ҳамда янги изланишларни амалга оширишда қимматли манба вазифасини ўтайди.
    Бундан ташқари, марказ фондида 100 дан ортиқ қўлёзма ва тошбосма асарлар ҳам сақланади. Улар Қуръон ва ҳадис илмлари, ақида ва фиқҳ, тасаввуф, адабиёт ҳамда тарих соҳаларига оид қадимий манбалар ҳисобланади. Мазкур қўлёзма ва тошбосмалар миллий маънавий меросни чуқур ўрганиш, манбашунослик тадқиқотларини амалга ошириш ҳамда исломий-ҳуқуқий ва фалсафий таълимотларни таҳлил этишда алоҳида илмий аҳамият касб этади.

Бўлимнинг вазифалари:
– Марказ кутубхонасининг иш фаолиятини бошқаради;
– Кутубхонанинг доимий ишлашини таъминлайди. Кутубхонанинг фондини бойитиб бориш учун янги адабиётлар олишга буюртмалар беради;
– Кутубхонада мавжуд китобларнинг картотекасини тузади;
– Қўлёзма ва тошбосма китобларнинг сақланиши, реставрация қилиниши, уларнинг сонини бойитиб бориш, аҳолидан янги кўлёзмалар сотиб олиш, қўлёзма ва тошбосма асарлар фиҳрестини мунтазам янгилаб боришга, қўлёзмалардан фойдаланганларни рўйхатга олади;
– Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва замонавий умумжаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-ресурс маркази фаолиятини такомиллаштириб боради:
– Кутубхона фаолиятинпиг самарадорлигини ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш тезкорлигини ошириш учун электрон китоблар тарқатишга ихтисослашган интернет-ресурслар билан ҳамкорликни кенгайтиради;
– Ахборот-кутубхона муассасалари хавфсизлигини ҳамда миллий ва жаҳон маданий меросининг бир қисми сифатида ахборот-кутубхона фондларининг яхши сақланишини таъминлайди;
– Жамиятнинг ахборот маданиятини, тарихимизга ва миллий маданиятга қизиқишини шакллантириш ва кучайтириш, мутолаа маданиятини ошириш ва тарғиб қилади;
– Марказ кутубхонасини янги нашрдан чиққан китоблар билан бойитиш ва уларнинг электрон нусхасини тайёрлайди.


Бўлимда 2 киши фаолият олиб боради.

Bo’lim boshlig’i
Jo‘raev Olim Mengturaevich

  Telefon: (93) 375-12-48

user-profile-icon-vector-avatar-600nw-2220431045
 Ilmiy xodim
Ergashova Muxlisa To‘lqin qizi

  Telefon: (0355) 451-05-99

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика