Конференция доирасида Ҳаким Термизий мажмуасида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди

by Matbuot xizmati
8 👁️

#XALQARO_ILMIY_KONFERENSIYA

Конференция доирасида Ҳаким Термизий мажмуасида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди



🌳“И Халқаро ислом сивилизатсияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” доирасида ўтказилаётган “Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги ИВ халқаро илмий конференция иштирокчилари Ҳаким Термизий мажмуасини зиёрат қилдилар.


🍀Шундан сўнг Ҳаким Термизий мажмуаси боғи ҳудудида дарахт экиш маросими ташкил этилди. Унда Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Усома Саййид Маҳмуд Муҳаммад Азҳарий, Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Бош муфтийси Иброҳим Ҳасанот ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсиясининг масъул ходими Иргаш Даминов, шунингдек, конференциянинг бошқа нуфузли меҳмонлари иштирок этиб, манзарали дарахт кўчатларини экдилар.


🌿Тадбир иштирокчилари ушбу эзгу ташаббусни ислом динида табиатни асраш, атроф-муҳитга эҳтиром кўрсатиш, ободонлаштириш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган қадриятларнинг амалий ифодаси сифатида эътироф этдилар.



✍️ Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика