
#Конференция
📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
🔰2026-йил 26-феврал куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Убайдулла Уватов хотирасига бағишланган “Манбашунослик мактаби: тарих ва замонавий ёндашувлар” мавзусидаги И республика илмий конференция ташкил этилади.
🇿 Унда юртимизнинг таниқли уламолари, етук олимлар, нуфузли олий таʼлим муассасалари ҳамда илмий марказлар вакилларининг иштироки кутилмоқда.
Конференцияда манбашунослик соҳасининг ривожланиши: Убайдулла Уватов илмий мероси, тарихий манбалар таҳлили ва замонавий ёндашувлар ҳамда соҳага оид бошқа долзарб масалалар юзасидан маʼрузалар тингланади.
📣 Мазкур конференцияга барча ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерларни таклиф этамиз!
✍️ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати