
💠🗣 Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Термиз давлат педагогика институти ҳамкорлигида “Термизийлар авлодимиз ” шиори остида “Ўзбекистон — буюк алломалар юрти” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.

⌛Тадбирда олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда Марказ ходимлари иштирок этди. Семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ўринбосари, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жамаҳматов Каромиддин маъруза қилди.

✅Семинар давомида Марказ томонидан чоп этилган китоб ва рисолалар, шунингдек, Термизий алломаларнинг бой илмий-маънавий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.
💠Тадбир давомида сўзга чиққанлар мазкур семинар ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.
✅Ушбу семинар иштирокчилар учун маънавий билимларни бойитиш билан бирга, буюк аждодларимизнинг илмий меросига бўлган қизиқиш ва эҳтиромни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.