КОРРУПСИЯ – АДОЛАТ ВА ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ

by Matbuot xizmati
78 👁️

Коррупсия (лотинча: cоррумпо айниш, порага сотилиш) мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларни шахсий бойиш мақсадларида бевосита суиистеъмол қилишидан иборат амалиёт. Мансабдор шахсларни сотиб олиш, уларнинг порага сотилиши ҳам Коррупсия дейилади. Халқаро даражада 1970 йилларда Японияга самолётлар сотишда компания томонидан олий давлат амалдорларини сотиб олиш бўйича “Локхид иши” энг йирик Коррупсия кўринишларига мисол бўлади. Порани хаспўшлаш учун йирик битишувларда кўпроқ хизмат ҳақи” тўлаш амалиётидан фойдаланилади.

Макроиқтисодий тадқиқотларга биноан, коррупсия иқтисодий ўсиш ва тараққиётга халал берувчи энг катта омилдир.

Коррупсия (лот. “Cоррумпере” “бузмоқ”) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва ахлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади. Кўп ҳолларда бу атама сиёсий элитадаги бюрократик аппаратга қарата ишлатилади. Коррупсия кўплаб давлатларнинг жиноят ва ма’мурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида та’қиб қилинади.

Коррупсиянинг тарихий ўзаклари жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада ма’лум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совг’алар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Ўша даврларда бу нормал ҳолат сифатида қабул қилинган. Бироқ давлат аппаратининг мураккаблашуви ва марказийлашуви коррупсиянинг давлат ривожланишига катта тўсиқ эканлигини кўрсатади.

Коррупсияга қарши курашган биринчи давлат сифатида қадимги Шумер давлати тан олинади. Қадимги давлатларни айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ ташвишга солганлиги бизгача сақланиб қолган манбалардан ма’лум. Чунки бу ҳолат давлатнинг обрўсига жуда қаттиқ путур етказарди. Дунёнинг етакчи динларида ҳам биринчи навбатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органларнинг порахўрлиги қаттиқ қораланади.

ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмига келиб жамият давлат бошқарув аппаратининг иш

сифатига тобора кўпроқ таъсир кўрсата бошлади. Бу ўша даврда қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топган. Жумладан, 1787 йилда қабул қилинган АҚШ Конституциясида пора олиш АҚШ президентини импечментга тортиш мумкин бўлган икки жиноятнинг бири сифатида кўрсатиб ўтилган.

Сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва уларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрнининг ошиб бориши ХИХ-ХХ асрларда ривожланган давлатларда коррупсиянинг дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан анча камайишига олиб келди.

Ушбу иллатни тадқиқ қилган бир қатор йирик мутахассислар қуйидаги факторларни коррупсияни юзага келтирувчи омиллар сифатида кўрсатади. Икки хил маънони англатувчи қонунлар ушбу вазият ҳуқуқни қўлловчи мансабдор шахс томонидан қонунларни турлича қўллаш имконини яратади. Шунингдек, айрим мутахассислар жиноят, маъмурий қонунчиликдаги вилка” санксияларни ҳам коррупсияга қулай шароит яратиши мумкинлиги ҳақида фикр юритишган. Я’ни, санксиянинг аниқ миқдори йўқлиги судяда уни ўз хоҳишига қараб қўллашга шароит яратиб беради. Аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги томонидан қонунларни билмаслик ёки тушунмаслик мансабдор шахсга ўзининг шахсий манфаати йўлида қонунлардан фойданишга қулай шароит яратади. аҳоли

Хулоса шуки, Коррупсияни енгиш бу фақатгина қонуний чора-тадбирлар билан чекланиб қолмайди. Бу жараёнда ҳар бир фуқаронинг ҳалолликка содиқлиги, жамиятнинг ахлоқий даражаси ва давлатнинг шаффоф бошқаруви ҳал қилувчи рол ўйнайди. Илдиз сабабларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилса, коррупсияни камайтириш ва адолатли жамият қуриш мумкин бўлади.

 Фахриддин ХУДОЙНАЗАРОВ, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими

Бахтиёр ТУРДИМУРОДОВ, Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали ўқитувчиси Моҳинур ҚУРБОНОВА, Термиз давлат университети ўқитувчиси

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика