
✅Ҳаким Термизий зиёратгоҳида — Термизийлар меросини тарғиб этувчи китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

📚 Ҳаким Термизий зиёратгоҳида зиёратга ташриф буюрган аҳоли учун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган китоблар кенг жамоатчиликка таништирилди. Тақдимот жараёнида зиёратгоҳга келган меҳмонларга Марказ олимлари томонидан тайёрланган илмий-амалий нашрлар, уларнинг мазмун-моҳияти билан батафсил таништирилди.

Тадбир давомида айниқса, Ҳаким Термизийнинг илмий мероси, унинг тасаввуф, ахлоқ, руҳият ва маърифат борасидаги ўлкан ғоялари ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Термизий алломаларининг асарлари, уларнинг ислом сивилизатсияси тараққиётига қўшган ҳиссаси, замонавий илм-фан ва маънавий-маърифий соҳалардаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди.
Тақдимотда иштирок этганлар ҳар бир китобнинг аҳамияти, ўқувчига берадиган руҳий-маънавий сабоқлари, унинг илмий асослари ва тарихий қиймати ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Шу билан бирга, бундай маърифий тадбирлар зиёратгоҳда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.