
#Концепция
✔️“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАъРИФАТ”
🔰Бугун Денов тумани “Киёвсув”, “Файзобод”, “Сина” маҳалалалри ва 58-60-65-сонли мактабларида “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсияси” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

✅ Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Жамаҳматов Каромиддин, Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Сарвар Саидов томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди

✅Сўзга чиққанлар интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

💬Тадбир якунида иштирокчилар диний эътиқод ва виждон эркинлиги, турли оқимларга нисбатан онгли ёндашув ҳамда давлатнинг бу борадаги сиёсий ёндашуви ҳақида кенг маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, талабаларга бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик ва тотувлик қадриятларини чуқур англаш, уларни ҳаётда кенг тарғиб этиш зарурлиги ҳақида тавсиялар берилди.
✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати