
Бугун Термиз давлат университетининг иқтидорли талабалари иштирокида “Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жонийев, университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори О.Шофийев, шунингдек, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Тадбир давомида ёшлар онгида ватанпарварлик, бағрикенглик ва адолат каби миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш, жаҳолат ва ёт ғояларга қарши илм-маърифат билан курашиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини эъзозлашнинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилди.
