
✅Бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

✅Анжуман “Исломшунослик ва ислом сивилизатсиясини ўрганиш ИCЕСCО” кафедраси ташаббуси билан онлайн ва офлайн тарзда ўтказилди.
✅Конференция доирасида дунёда кечаётган глобал жараёнлар фонида ислом динини тўғри талқин этиш, конфессиялараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва ёшларда экстремизмга қарши иммунитетни шакллантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

✅Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жониев “Глобаллашув жараёнида радикаллашув ва уни бартараф этиш назариялари” мавзусида маъруза билан қатнашди. У ўз чиқишида радикал ғояларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга қарши курашишнинг илмий ва маърифий асослари ҳақида атрофлича маълумот берди.