
🚗 “Автомобилсиз кун” — табиатга эътибор, соғлом ҳаёт сари қадам!

🚍Бугун, 22-октабр куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги Фармонига мувофиқ “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси ўтказилди.

🚘 Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари ҳам мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, иш жойига жамоат транспортида етиб келишди.

🌿Бу саъй-ҳаракатлар нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, балки жамиятда экологик маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга ҳам хизмат қилади.

