
#Тақдимот_2025
✅ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИНИНГ ЯНГИ НАШР ЭТИЛГАН КИТОБЛАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ.
📚 Бугун Термиз давлат педагогика институтида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳамда нашрларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

💠Тадбирда институт ўқитувчилари, талабалар, шунингдек Марказ ходимлари иштирок этди. Унда Марказ томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, чоп этилган китоб ва рисолалар ҳамда Термизий алломаларнинг бой илмий-маънавий меросини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

💠 Тадбир давомида сўзга чиққанлар мазкур тақдимотнинг ёшлар маънавий дунёқарашини юксалтириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини кучайтириш йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

💠Шунингдек, тадбир якунида Термизий алломаларнинг асарлари асосида тайёрланган савол-жавобларда фаол иштирок этган талабалар Марказ нашрлари билан тақдирланди.

💠 Тадбир иштирокчилари учун бу учрашув нафақат маънавий билимларни бойитишга хизмат қилди, балки буюк аждодларимиз меросига бўлган қизиқиш ва эҳтиромни янада мустаҳкамлади.
✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати