
Аннотатсия. Ушбу мақолада ҳадис илмининг буюк вакилларидан бири ҳисобланган етук муҳаддис олим Имом Ат – Термизий ( Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок Суламий Буғий Термизий ) алломамизнинг ибратли ҳаёт йўлларини ва бой маънавий меросининг сарчашмаси бўлган асарларини педагогик таълимотлари (мазмуни, ўзига хос жиҳатлари, устувор ғоялари, самарали шакл, метод ва воситалари) ўқув-тарбиявий жараёнда тарбиявий-ахлоқий қарашларидан фойдаланиш борасидаги тасаввурлари, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган қарашлар орқали инсонларни ҳалол адолатли, иймон эътиқодли, диёнатли, покиза, меҳнатсевар, мурувватли, раҳм- шафқатли, ота-она, аёлларга нисбатан ҳурмат ҳосил қилишнинг мазмун, моҳиятини ўргатиш ва бугунги даврда қиёсий-таҳлил қилиш орқали ҳозирги давримиз учун ҳам ўрнак бўладиган кўп ибратомуз фазилатларини, илм – фанга ғоятда чанқоқлигини; тартибли ҳадисларида қанчалик даражада саҳиҳ (тўғри, ишончли), ҳасан (яхши, маъқул) ёки заиф (бўш ва ишончсиз), ғарийб (ғалати) мавзу (сохта ёки ўйлаб топилган) эканлигини қайта-қайта текширган синчиклаб ўрганган, ажратиб ҳар бир фикрларга мантиқан ёндашганлиги замондошлари томонидан юксак эътирофлар, таърифлар орқали буюк илм соҳибига бўлганлигининг яна бир исботи сифатида «Ҳадис илмида иқтидо қиладиган ягона олим» ёки «Биринчилардан бўлиб ҳадисларни саҳиҳ, ҳасан, заифга тақсим қилганлигига» гувоҳлик берилиши таҳсинга муносиб кўрилганлигини ёритиб бериш биз ёшлар учун ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан маёқ бўлган илм сарчашмасини дастури амал қилиб тарғиб қилишдир. Муҳаддис олимнинг асарларидаги равонлик фақат зиёлиларгина эмаслиги, балки ҳар бир инсон учун тушуниши мумкин бўлиши ҳақида сўз юритилади.
Таянч сўзлар: саҳиҳ, ҳасан, заиф, ғарийб, қироат, тафсир, дуо, маноқиб, ҳадис, калом, жуз, имом, ҳадис, саҳиҳ, пайғамбар.
Абстраcт. Ин тҳис артиcле, оне оф тҳе греатест репресентативес оф тҳе сcийенcе оф ҳадитҳ, тҳе матуре счолар Имам Ат-Тирмизи (Муҳаммад ибн Иса ибн Саwра ибн Муса ибн Закҳдок Суллами Бугйи Тирмизи) педагогиc теачингс оф оур счоларʼс эхемпларй wайс оф лифе анд ҳис рич спиритуал ҳеритаге. (cонтент, униқуе аспеcтс, приоритй идеас, эффеcтиве форм, метҳодс анд тоолс) идеас абоут тҳе усе оф эдуcатионал анд морал вийеwс ин тҳе эдуcатионал проcесс, макинг пеопле ҳонест, фаир, религиоус, пиоус, пуре, ҳардwоркинг, кинд-ҳеартед, cомпассионате, фатҳер-мотҳер, респеcт фор wомен, теачинг тҳе меанинг анд эссенcе оф теачинг анд cомпаративе аналйсис ин тодайʼс эра, манй инструcтиве қуалитийес тҳат wилл бе ан эхампле фор оур тиме, сcийенcе – сcийенcе тҳирст ин тҳе версе; То wҳат эхтент тҳе ҳадитҳс аре саҳиҳ (труе, релиабле), ҳасан (гоод, аccептабле) ор wеак (лоосе анд унрелиабле), гариб (странге) субжеcт (фалсе ор инвентед) Ҳис cонтемпорарийес гаве ҳигҳ реcогнитионс анд дефинитионс то ҳим ас «тҳе онлй счолар wҳо эхcелс ин тҳе сcийенcе оф Ҳадитҳ» ор«оне оф тҳе фирст» бй ҳис cонтемпорарийес. То cларифй тҳат ит ис cонсидеред wортҳй то гиве тестимонй то тҳе дивисион оф ҳадитҳс инто саҳиҳ, ҳасан, анд wеак, ис то промоте тҳе програм оф спреадинг кноwледге, wҳич ис а беаcон фор оур ёутҳ, ботҳ сcийентифиcаллй анд праcтиcаллй. Ит ис саид тҳат тҳе флуенcй ин тҳе wоркс оф Муҳаддис счолар ис нот онлй фор интеллеcтуалс, бут тҳат ит cан бе ундерстоод бй эверёне.
Кейwордс: саҳиҳ, ҳасан, wеак, гҳариб, реcитатион, тафсир, дуа, маноқиб, ҳадитҳ, калам, жуз, имам, ҳадитҳ, саҳиҳ, пропҳет.
«Буюк аллома ва адибларимиз, азиз авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига синг- дириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак».
Шавкат Мирзиёев
Термиз – Ўзбекистон жанубида, кўҳна Жайҳун (Амударё)нинг ўнг соҳилида жойлашган бандаргоҳ шаҳар. У асрлар давомида Тармита, Антиохия – Тармита, Деметриас, Тармид, Тармиз, Тами, Тамо сингари турли номлар билан аталиб келган. Х асрддан бошлаб Термиз деб номланган (араб ва форс манбаларида Тирмиз дейилади). Шарафиддин Али Яшдийнинг «Зафарнома» асарида «Мадинатур рижол» деб ҳам аталган Мазкур шаҳар ва унинг атрофларида етишган буюк алломаларнинг барчаси Термизий тахаллуси билан шуҳрат топганлар. Мустақиллик туфайли шаҳарнинг моддий ва маънавий эшиклари очилди: маънавий хазиналар кашф бўлди. Азиз Термизийларнинг маънавий мерослари халққа қайтарила бошланди. 537
Айниқса, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 14 февралда «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши илм-маърифат ривожига ҳисса қўшган улуғ алломаларимизнинг маънавий меросини чуқур ўрганишга яна бир асос бўлди. Термиз шаҳрида «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази» ташкил этилди. Албатта, Термиз шаҳридан жуда кўплаб олиму фузалолар, шоирлар, дин пешволари, мусаввирлар этишиб чиққан. Жумладан, Ал-Ҳаким ат-Термизий, Абу Исо Термизий, Бурҳониддин Муҳаққиқ Саййид Сирдон Термизий, Абу Бакр Варроқ Термизий, Хўжа Самандар Термизий, Адиб Собир Термизий ва бошқалар. Буюк алломаларимизнинг маънавий меросини ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалларидан ҳисобланади. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун 2017 йилдан бошлаб Термиз давлат университетида «Термизий алломаларнинг педагогик таълимотлари» ўқув фани танлов фани сифатида жорий қилинди. 538
Имом Термизий (тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн аз-Заҳҳоқ Абу Исо ас-Суламий аз-Зарир ал-Буғий ат-Термизий) 209/824 йили Термиз яқинидаги Буғ (ҳозирги Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудида жойлашган) қишлоғида ўрта ҳол бир оилада таваллуд топган Ёшлигидан илмга чанқоқ бўлган Муҳаммад Термиз, Самарқанд, Бухоро, Марв ва бошқа йирик шаҳарлардаги энг машҳур фақиҳ ва муҳаддислардан жумладан, Имом ал-Бухорий, Имом Муслим ибн ал- Ҳажжож, Абу Довуд, Қутайба ибн Саъид, Исъҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғийлон, Саид ибн Абдураҳмон, Муҳаммад ибн Башшор, Али ибн Ҳажар ал- Марвазий, Аҳмад ибн Муний, Муҳаммад ибн ал-Мусанно, Суфён ибн Вақийлардан сабоқ олган. Йигирма олти ёшида илм талабида Нишопур, Рай, Хуросон, Шероз, Бағдод, Кўфа ва Басрага ҳамда Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага сафар қилган539.
Буюк бобомизнинг яна «Китобут-тарих», «Китобул илал ас-сағир ва илалул кабир», «Китобуз-зуҳд» (Тақво ҳақида китоб), «Китобул асмо вал куна» (Ровийларнинг исми ва лақаблари ҳақида китоб), «Ал-илал фил ҳадис» (Ҳадислардаги иллатлар ёки оғишлар ҳақида), «Рисола фил хилоф вал жадал» (Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола), «Асмоус-саҳоба» (Пайғамбар саҳобаларининг исмлари) деган асарлари ҳам мавжуд.540
Ҳижрий учинчи аср (милодий тўққизинчи аср) ҳадис илмининг ривожида олтин давр ҳисобланади. Имом Термизий ҳадис, тарих, фиқҳ каби фанларга оид ноёб асарларни ёзиб қолдирган. Ат-Термизий ўз илмий-ижодий фаолияти давомида ўндан ортиқ асарлар яратди. Унинг илмий-маънавий меросида, шубҳасиз «Ал-Жомеъ» асари катта аҳамиятга эгадир. Бу асар “Ал-Жомеъ ас- саҳиҳ» («Ишончли тўплам»). «Ал-Жомеъ ал-кабир» («Катта тўплам»),
«Саҳиҳ ат-Термизий», «Сунани Термизий» («Термизий суннатлари») номлари билан ҳам юритилади.
«Имом Термизийнинг асарларига бир қатор шарҳлар ҳам ёзилган бўлиб, улардан ибн Арабий номи билан машҳур бўлган Имом Ҳофиз Абу Бакр Муҳаммад Ашбилийнинг «Оридатул Аҳвазий ала китоб Имом Термизий» номли 13 жуз (қисм)дан иборат шарҳларини келтириш мумкин. Ушбу шарҳ дастлаб 1931 йилда Қоҳирада нашр қилинган. Имом Ҳофиз Абу Али Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абдураҳим Муборакфурий қаламига мансуб яна бир шарҳ ҳам «Туҳфатул-Аҳвазий бишарҳи Имом Термизий» деб аталади. Тўрт жузъдан иборат бўлган бу асар 1979 йилда Байрутда нашр қилинган (Ҳиндистон нашри ҳам мавжуд). Мисрлик олим ва адиб Жамолиддин Абдураҳмон ибн Абу Бакр Суютийнинг (1445-1505) Имом Термизий асарига ёзган шарҳи «Қутул муғтазий ала Жомиъ Имом Термизий» (ундан икки қисми нашр қилинган), деб аталган. Булардан ташқари Муҳаммад ибн Абдуқодир Абу Тоййиб Маданийнинг «Шарҳу Сунани Имом Термизий», Аҳмад Муҳаммад Шокирнинг «Таҳқиқ ва Шарҳу Жомиъ Имом Термизий» (ўндан икки қисми 1937 йилда Мустафаул Бобиюл Ҳалабий томонидан нашр қилинган), Муҳаммад Юсуф Баннурийнинг «Маъориф сунани шарҳ сунани Имом Термизий» (унинг биринчи қисми 1963 йилда Покистонда нашр қилинган), Сирож Аҳмад Сарҳандийнинг «шарҳ Сунани Имом Термизий» номли форсча шарҳи, шунингдек Рашиб Аҳмадул Кануҳийнинг «Ал-кавкаб ад-дуррий ала Имом Термизий» (Ҳиндистонда чоп этилган), Муҳаммад Анвар Шоҳ Кашмирийнинг икки жуздан иборат «Ал-Аърф аш-шазий ала Жомиъ Имом Термизий» (бу асар ҳам Ҳиндистонда чоп этилган) ва ниҳоят Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Абдулҳодий Санадийнинг (у 1138 йилда вафот этган)
«Ҳошия ала Сунани Имом Термизий» каби шарҳларини кўрсатиш мумкин.
Ушбу асар қўлёзмалари дунёнинг бир қанча шаҳарларида, шунингдек, ўзимизда, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтида ҳам сақланмоқда. Муҳим манба сифатида «ал- Жомиъ ас-саҳиҳ» бир неча марта нашр қилинган. Бунга далил сифатида 1283 (1866) йили Митоҳда, 1292 (1875) йили Қоҳирада, шунингдек, 1980 йили Байрутда нашр этилганлигини кўрсатиш кифоя.
Ҳадис имомларидан бири Абдураҳмон ибн Муҳаммад Идрисий устозларини сифатлаб: «Термизий ҳадис илмида ишончли, сўзи ҳужжат бўлган имомлардан биридир. Имом Термизий «Сунан» китобида кенг мусулмон оммасини турли чалғишлардан халос этиш мақсадида иллатли (нуқсонли) ҳадисларни ҳам келтирган. Бинобарин ёдлашлари, зеҳнлари тўғрисида, зарбулмасаллар битилганини айтадилар. Аллома машҳур Имом Термизий илмий меросининг ислом сивилизатсиясида тутган ўрни муҳаддис ва фақиҳлар орасида «Сўзи ҳужжат», «Хотираси кучли, ишончли олим» деб эътироф этилган.
Қомусий олим Муҳаммад Закариё айтади: «Менинг фикримча, олти саҳиҳ китобни ўрганишда Термизийнинг «Сунан»идан бошлаш энг тўғри йўлдир». Унда бошқа ҳадис тўпламларида кам учрайдиган фойдали жиҳатлар мавжуддир. Масалан, уни ўқиган киши саҳиҳ, ҳасан, заиф ҳадисларни ажратиш кўникмасини ҳосил қилади. Шу билан бирга бу тўплам фиқҳий услубга кўра бобларга ажратилгани ўқувчи учун кўп қулайликлар яратади.
Имом Термизий Алломанинг «Шамойили Муҳаммадийя» асари эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари ҳақида ёзилган энг муҳим манба бўлиб, ҳозиргача нуфузли ислом олий ўқув юртларининг таълим дастуридан жой олиб келмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимга илм талаб қилиб турган ҳолида ажал етса, у билан пайғамбарларнинг ўртасидаги фарқ фақат пайғамбарлик бўлади».
Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий айтганлар: «Имом Термизий:
«Мен «Сунани Термизий»ни ёзиб, уни Ҳижоз, Ироқ, Хуросон олимларига кўрсатдим. Барчалари бу китобдан мамнун бўлдилар ва: «Кимнинг уйида шу китобдан бўлса, гўё унинг уйида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам гапириб тургандек бўладилар», дедилар», деганлар».541
Ибн Тоҳирнинг «Ал-Мансур» китобларида битилган: «Шайхул ислом Абу Исмоилнинг: «Термизийнинг «Ал-жомиъ ат-Термизий» асарлари Бухорий ва Муслимнинг китобларидан кўра манфаатлироқдир. Чунки Бухорий ва Муслимнинг китобларидан олимларгина, Термизийнинг китобларидан эса барча фойдалана биладилар», деганларини эшитдим».
Шогирдларидан яна бирлари: «Имом Бухорий вафотларидан кейин Хуросонда Абу Исо Имом Термизийдек илмда, зеҳнда, тақвода, зоҳидликда бирор киши топилмас эди», деб айтади. Имом Термизий кўп йиғлаганларидан ҳаётларининг охирги икки йилида кўзлари ожиз бўлиб қолган.
Ибн Атийя: «Менинг ҳузуримда Имом Бухорий ва Муслимнинг китобларига қараганда Имом Термизийнинг китоблари нурлироқ ва тушинарлироқ», деб айтади. «Нима учун?» деб сўралганда, Атийя: «Чунки иккита имомнинг китобларидан фақатгина илм ва маърифат аҳлларигина фойдалана олишади холос», деб айтган экан. Шайхлардан бири Имом Термизийга 40 та ғариб ҳадисни айтиб, имтиҳон қилишлик учун сўраганда бирорта ҳарфда ҳам хато қилмасдан аввалидан охиригача ўқиб берганларини кўриб: «сенинг мислингдаги кишини кўрмаганман», деб айтди. Имом Термизий кўп китобларнинг муаллифидир. Айниқса, «Сунан» китоблари китобларининг чиройлиси, фойдаси кўп бўлиб, такрор сўзлари оз, чиройли тартибда ёзилгандир.
Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий Имом Термизийнинг «Жомиъ ас-саҳиҳ» китобларини сифатлаб: « Бу китоб («Сунани Термизий») ни ёзиб, Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон уламоларига тутқаздим. У зотлар ўқиб кўриб, ёз- ганларимни маъқуллаб, айтдики: «Кимнинг уйида бу китобдан бўлса, (яъни уни олиб, токчага қўйиб қўймасдан, балки ўқиб, мазмунини уқса) ўша хона- донда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапираётгандек бўладилар», деб айтади.
Абу Исо Термизий асарлари ҳозирда ҳам ўз қимматини йўқотган эмас. Унинг «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», «Аш-шамоил ан-набавия» каби асарларида келтирилган ҳадиси шарифлар катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб инсонларни ҳалол, адолатли, иймон-эътиқодли, диёнатли, покиза, меҳнатсевар, мурувватли, раҳм-шафқатли, ота-она, аёлларга нисбатан ҳурмат- эътиборли бўлишга чорлайди.
Адолат Артиқова, НДКТУ академик лицейи тарих фани ўқитувчиси
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
- Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. (Мукаммал асарлар тўплами). 17-жилд. – Тошкент: 2001.
- Чориев З, Аннаев Т, Муртазоев Б, Аннаев Ж. Ал-Ҳаким ат-Термизий. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2008.
- Кенжабек М. Буюк Термизийлар. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент: 2017.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Тошкент шаҳри, 2017 йил 14 феврал.
- Турсунов С, Муртазоев Б. Термизийларнинг илмий тафаккури. – Тошкент: Ўзбекистон, 2016.
- Кенжабек М. Сунани Термизий .- Тошкент: Шарқ , 2012.
536 Тўрақулов М. Имом Термизий мақоласи. 2015. // www.муслимун.уз.
537 Х. Қурбонов ,И. Ботиров « Термиз » ЎзМЕ Т – ҳарфи 1- жилд 2000 йил
538 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Тошкент шаҳри, 2017 йил 14 феврал.
539 Нуриддин Атар . Ал – Имом ат – Термизий 21-22 бетлар
540 Кенжабек М. Сунани Термизий .- Тошкент: Шарқ ,2012-б.29
541 Инаётов А. Термизий мақоласи .2016 .-б .2.