
🔰 Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти шаҳар ва туман бош мутахассислари иштирокида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

📝 Тадбир давомида меҳмонларга Марказ фаолияти, амалга оширилаётган ишлар ва яқинда нашр этилган китоблар ҳақида батафсил маълумот берилди.

📚 Учрашув якунида Марказ директори Музаффархон Жониев иштирокчиларга янги чоп этилган китоб ва рисолалар тўпламини эсдалик сифатида тақдим этди.

