НАШРИЁТ БЎЛИМИ

by Admin

Нашриёт бўлими фаолияти

   Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширади.

   Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва соҳага оид қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишларига, юқори ташкилотнинг буйруқларига, соҳа билан боғлиқ йўриқномаларга, шунингдек, Марказ Низомига амал қилади.
   Шунингдек, ҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган ватандошимиз Имом Термизий ва термизий алломалар, шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан бошқа мутафаккирларнинг улкан илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини таҳрир қилиш ва нашр этишни таъминлайди.

Нашриёт бўлимининг вазифалари

  Марказ вазифаларига мувофиқ равишда бўлим фаолияти, бўлим иш режасининг ўз вақтида тузилишини, иш режа ва ҳисоботларнинг юқори даражада бажарилишини таъминаш;
    Марказ томонидан тайёр қилинган китоб ва рисолаларни таҳрир қилиш ва нашр этиш;
    Марказ илмий ходимлари томонидан тайёрланган китоб ва рисолаларни китоб шаклида тайёрлаш;
    Марказ томонидан тайёрланган материалларни Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этиш;
    Қўмита томонидан ижобий хулоса берилган китоб, рисола ва тўпламларни нашр этиш;
    нашриётда нашр этилган китоб ва рисолаларни ҳар бирини текшириш Қўмита томонидан берилган голограмма билан тамғалашни назоратга олиш;
    жойларда Марказ томонидан чиқарилган китоб ва рисолаларни тақдимотини ўтказиш;
    Марказ раҳбарияти кўрсатмасига асосан ўз ваколати доирасидаги бошқа вазифаларни амалга ошириш.

Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Бўлим номидан бўлим бошлиғи:

Топширилган вазифаларни амалга ошириш учун Марказнинг бошқа бўлимлари билан мунтазам ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилади;
Марказ директорининг топшириқларини ўз ваколати доирасида вақтида бажаради;
қонун ҳужжатларига ҳамда Марказ Низоми асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифаларни ижро этади;
Бўлим илмий ходимларининг масъулият даражасини лавозимлар йўриқномасида белгилайди.
Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.

Бўлим бошлиғи

Оятуллоҳ Айниддинов Шарифович

  Телефон: (93) 594-44-85

 Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi. Ommaviy axborot vositalari vakillari va veb-sayt foydalanuvchilari diqqatiga! Siz termizi.uz veb-saytidagi maʼlumotlardan bemalol foydalanishingiz mumkin. Bundan mamnun boʻlamiz. Faqat yagona shartimiz shuki, xabar yoki maqolani oʻz veb-sahifangizda yoritishda “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi rasmiy sayti xabar berishicha” deb, bunda “rasmiy sayti” degan soʻz ustiga saytimiz havolasini qoʻyib, termizi.uz sahifasiga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart. Unutmang, maʼlumot olinganda muallif va manzil koʻrsatmaslik mualliflik huquqining buzilishi kabi javobgarlikka sabab boʻladi.

Flag Counter

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика