Илмий тадқиқот бўлими

by Admin

Илмий тадқиқотлар бўлими фаолияти

  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширади.

  Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва соҳага оид Қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишларига, юқори ташкилотнинг буйруқларига, соҳа билан боғлиқ йўриқномаларга, шунингдек Марказ Низомга амал қилади.

   Шунингдек, ҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган ватандошимиз Имом Термизий ва термизий алломалар, шунингдек юртимиздан етишиб чиққан бошқа мутафаккирларнинг улкан илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш орқали халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

   Илмий тадқиқот бўлимининг вазифалари

   Марказ вазифаларига мувофиқ равишда бўлим фаолияти, бўлим иш режасининг ўз вақтида тузилиши, иш режа ва ҳисоботларнинг юқори ғоявий-назарий савияси, илмий ва бадиий даражасига жавоб бериш, истиқболдаги, йиллик, чораклик режаларни тузиш;

   Бўлим илмий ходимларининг ҳадис, Қуръон, фиқҳ, калом ва бошқа соҳалардаги илмий-тадқиқот, тарғибот, таржима фаолиятини ташкил этиш;

   Ислом цивилизациясининг умуминсоний қадриятларини, жумладан халқимиз маънавияти ва маданияти ривожида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, уларнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш;

    Жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёнида дунёда, минтақа ва мамлакатимиз ҳаётида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг маърифий-маданий ролини ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиб, кенг жамоатчиликка етказиш;

    Ўрта асрларда ўтган ислом уламолари ва мутафаккирларининг ҳадис, калом (илоҳиёт илми), фиқҳ (ислом ҳуқуқи) ва ислом тарихи йўналишлари бўйича илмий-маънавий меросини янада чуқурроқ тадқиқ этишга оид лойиҳаларни амалга ошириш;

    Ўрта аср мусулмон олимларининг табиий ва аниқ фанлар йўналишидаги илмий меросини, шунингдек математика, астрономия, минералогия, география, фалсафа, мантиқ фанларига оид асарларини тадқиқ этишга оид лойиҳаларни амалга ошириш;

   “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ислом динига нисбатан содир этилаётган асоссиз хуружларнинг олдини олиш, шунингдек, диний ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм, миссионерлик, сохта тарикатлар ва жамоаларнинг мақсадлари, ғоявий-ақидавий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ва уларга қарши раддия сифатида ҳадислар асосида мақола ва рисолалар тайёрлаш;

   Бой маданий ва маънавий мерос, дунёвий ҳамда диний илмлар уйғун равишда тадқиқ этилишини ташкил қилиш орқали унинг натижаларини таълим-тарбия жараёнида қўллаш ва кенг жамоатчиликка етказишда ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш;

   Марказ раҳбарияти кўрсатмасига асосан ўз ваколати доирасидаги бошқа вазифаларни амалга ошириш.

Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Бўлим номидан бўлим бошлиғи:

 • Бўлимга юклатилган вазифалар доирасида Марказ номидан вакилликни таъминлайди ва музокаралар олиб боради;

  • Топширилган вазифаларни амалга ошириш учун Марказнинг бошқа бўлимлари билан мунтазам ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилади;

  • Бўлим илмий ходимларини ўз вазифасига бўлган муносабатини шакллантириш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, бўлим ходимларини рағбатлантириш ва маъмурий жазо бўйича чора кўриш юзасидан таклифлар киритади;

  • Марказ директорининг топшириқларини ўз ваколат доирасида вақтида бажаради;

  • Қонун ҳужжатларига ҳамда Марказ Низоми асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифалар ва масалаларни ижро этади;

   • Бўлим илмий ходимларининг масъулият даражасини лавозимлар йўриқномасида белгилайди;

Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.

Бўлим бошлиғи
Саидов Сарвар Атабулло ўғли
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

  Телефон: (0355) 451-05-99

Катта илмий ходими
Чўтматов Жўрабек Омонович
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

  Телефон: (0355) 451-05-99

Илмий ходими
Худойназаров Фахриддин Хаитович

  Телефон: (0355) 451-05-99

Илмий ходими
Абдувахидов Абдуллазиз Абдусаттор ўғли

  Телефон: (0355) 451-05-99

Илмий ходими
Халилов Шавкатжон Баҳром ўғли

  Телефон: (0355) 451-05-99

 Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi. Ommaviy axborot vositalari vakillari va veb-sayt foydalanuvchilari diqqatiga! Siz termizi.uz veb-saytidagi maʼlumotlardan bemalol foydalanishingiz mumkin. Bundan mamnun boʻlamiz. Faqat yagona shartimiz shuki, xabar yoki maqolani oʻz veb-sahifangizda yoritishda “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi rasmiy sayti xabar berishicha” deb, bunda “rasmiy sayti” degan soʻz ustiga saytimiz havolasini qoʻyib, termizi.uz sahifasiga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart. Unutmang, maʼlumot olinganda muallif va manzil koʻrsatmaslik mualliflik huquqining buzilishi kabi javobgarlikka sabab boʻladi.

Flag Counter

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика