📚 “Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!”

by Matbuot xizmati
76 👁️

#Жаҳолатга_қарши_маърифат

Бугун Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида “Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!” ҳамда “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жонийев, вилоят ИИБ ТҚКБ масъул ходими Илёс Суюнов, шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.

🎙 Тадбир давомида ёшлар онгида ватанпарварлик, бағрикенглик, адолат каби миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш, жаҳолат ва ёт ғояларга қарши илм-маърифат билан курашиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини эъзозлашнинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилди.

🌟 Мазкур учрашув талабаларнинг дунёқараши ва маънавий иммунитетини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика