#Тадбирлар_2025

🔰Бугун, 2025 йил 28 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги томонидан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида Сурхондарё вилояти отинойилари ўртасида тадбир ташкил этилди. Унда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, шунингдек, соҳа ходимларининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

⏺️Тадбир давомида отинойилар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган имкониятлар ва қўлга киритилаётган ютуқларни саҳнавий кўринишлар орқали намоён этдилар.

📚Шунингдек, тадбир сўнгида фаол иштирок этган отинойиларга Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган китоблар ҳамда эсталик совғалар тақдим этилди.
