“Бегонага кетма-кет ташланган иккинчи назар ҳақида”

by Matbuot xizmati
113 👁️

Буюк Термизий ҳикматлари

(Пайғамбар алайҳиссалом) “Бегонага икки қайта назар ташлашдан қайтардилар”.

Куз доимо очиқ ҳолда яратилганлиги боис унинг назари қалб хоҳламаса ҳам барча нарсаларга тушиб туради. Зеро, қараш кўзнинг ишидир. Ана шу назар, яъни тўсатдан кўз тушиши сенга гуноҳ эмасдир. Чунки бу ҳалол бўлсин, ҳаром бўлсин сенинг иродангсиз, сенинг хоҳишингсиз юз берди. Бу назар инсон табиатида яратилган бўлиб, у орқали қалб нарсаларни ҳис қилади. Бундай лаҳзада қалб бирор нарсани ирода қилиб кўзни ишга туширса, кўз тикилаётган нарса ҳаром бўлса, бундай қарашдан кўзни юмиш вожиб бўлади. Биринчи назарку беихтиёр бўлгани учун гуноҳ бўлмас, аммо қайта назардан ҳам кўзини тиймаган банда зарар кўради, гуноҳкор бўлади. Илк қараганда гуноҳ ёзилмай туриши беихтиёр, тўсатдан юз бергани учундир.

Ҳаким Термизийнинг “Қайтарилган амаллар” (“Ал-Манҳийёт”) асаридан

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика